Термиздаги томорқасида 117 туп “кўкнор” ўстирган эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Май 1340 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги маҳаллалардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган гумонланувчининг яшаш хонадони кўздан кечирилганда уйининг томорқасида полиз экинлари орасида жами 117 туп “кўкнор” ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, парваришланиб келинаётган “кўкнор” ўсимлигининг 83 тупи узилиб, қуритилган ҳолда сақланаётгани аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган профилактик тадбирда ўз томорқасида 24 туп “кўкнор” етиштираётган ва қарийб 30 кг “кўкнори” ҳосилини сақлаб келаётган шахс қўлга олинганди.
Live
Барчаси