TikTok блокдан чиқарилиши мумкин. Қирғизистонда!
Олам
−
14:40 484 1 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳайъат йиғилишида вазир ўринбосари Марат Тагаев Қирғизистонда Tik Tok’ни блокировка қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу “Kaktus Media” хабар берди.
Тагаевнинг айтишича, ҳозирда мамлакатда ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот платформалари билан тизимли ишлайдиган орган мавжуд эмас.
Шунингдек, у амалдаги тақиқ кутилган натижа бермаётганини таъкидлаган. Тагаевнинг сўзларига кўра, фуқаролар, жумладан ёшлар, VPN хизматлари орқали TikTok’дан фойдаланишда давом этмоқда. Шу сабабли вазирлик блокировкани бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда.
Маълумот учун, TikTok Қирғизистонда 2024 йил май ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг таклифи асосида блокланган. Қирғизистон тақиқ сабабини болалар саломатлигига зарар билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда TikTok бутунлай блокланганди.