Ток уриб вафот этган 11 ёшли қизчанинг онаси эрини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этганди. Ушбу қизнинг онаси эрини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 18:00 да Миробод туманининг Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларидан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан. Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл 7 яшар қизини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Кейинроқ буни Бош прокуратура ҳам тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура жиноят иши қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг