Тошкент гандбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда
Спорт
−
20 Август 1733 1 дақиқа
20 августдан 26 августгача давом этадиган гандбол бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугундан старт олди. Қитъанинг энг кучли 8 терма жамоаси нуфузли мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақа "Алпомиш" муз саройида ўтказилади ва Тошкент илк бор бундай йирик гандбол чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Хитой, Хитой Таипейи, Гонконг ва Ҳиндистон каби рақиблар билан тўқнаш келади
Гуруҳ босқичи тақвими:
1-тур: Ўзбекистон – Ҳиндистон (20 август, 18:30)
2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (21 август, 18:00)
3-тур: Ўзбекистон – Хитой Таипейи (24 август, 18:00)
4-тур: Ўзбекистон – Хитой (25 август, 18:00)
Турнир нафақат Осиё чемпионлигини, балки келаси йили ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионати учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Демак, ярим финалга чиққан жамоалар автоматик тарзда мундиал йўлланмасини қўлга киритади.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси