Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди (видео)
Жамият
−
31 Октябрь 10926 1 дақиқа
Бугун, 31 октябрь куни пойтахт бўйлаб кучли шамол кузатилаётгани сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди.
Ҳокимликнинг ёзишича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдори кўпайиши мумкин. Шу сабабли, аҳолидан бир нечта тавсияларга амал қилиш сўралган. Хусусан:
- Автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
- кўчада юришни чеклаш, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлик бўлса;
- шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш.
“Ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мулкингизни асранг”, дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш сўрлаган: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 31 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигини хабар қилинганди.
Live
Барчаси