Тошкент ва Навоийда Telegram орқали психотроп сотганлар ушланди
3-саҳифа
−
26 Февраль 1053 2 дақиқа
Навоий ва Тошкент вилоятларида Telegram орқали гиёҳвандлик воситасини сотиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда Telegram мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар фуқаро Н.И.га “Сҳ.” боти орқали “мефедрон” моддасини сотишга келишиб, 2 млн сўм пулни банк пластик картасига ўтказиб олиб, гиёҳвандлик воситасини геолокация бўйича Навоий шаҳар Сунбула кўчасида жойлашган қаровсиз уйга етказиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Telegram мессенжерида бот ташкил этган шахслар фуқарога 3,95 грамм гиёҳвандлик воситасини 1,1 млн сўмга сотишга келишиб, гиёҳвандлик воситасини берилган локацияга яъни, Сергели тумани Узумзор 1-тор кўчасидаги симёғоч тагига яшириб қўйганликлари аниқланган.
Бундан ташқари, 0,51 грамм гиёҳванд воситасини Яшнобод тумани Паркент кўчасидаги бетон орасига 0,86 грамм гиёҳванд воситасини Яшнобод тумани “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидаги дарахт тагига яшириб қўйгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида сомон пресс ичига “марихуана” яширган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси