Тошкент вилоятида ҳам машина ёниб, кул бўлди
3-саҳифа
−
22 Январь 2446 1 дақиқа
Кеча, 21 январь куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат тахминан 19:45 ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган D-020 “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 28-километрида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, двигатель қисмида ёнгин келиб чиққан ва автоулов ёниб кетган.
Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда холат юзасидан Пискент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида BMW машинаси ёниб кетганди.