Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

Жамият

image

Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳудудидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 40 та нуқтада жами 6,59 гектар ер майдони микро ГЭС қуриш учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ажратиб берилган нуқталарда микро гидроэлектр станцияларни қуриш учун ташаббускорларни аниқлаш мақсадида ер майдонлари аукцион савдога чиқарилади.

Улар Пискент, Оҳангарон, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай, Чиноз, Бўка, Янгийўл, Зангиота туманлари ва Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ шаҳарларида қурилади.

Маълумот учун, бунгача ҳам вилоятда 43 та микро ГЭС қурилиши учун ер майдонлари ажратиш тўғрисида вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланган. Вилоятдаги 264 та нуқтада мазкур иншоотларни қуриш учун аниқ ҳудудлар белгилаб олинган бўлса, шу кунга қадар, 102 та ҳудудда кичик ГЭСлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозирда қурилиш ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасидаги вазифалар ижроси ва янги лойиҳалар юзасидан тақдим этилган ахборотда бу йил Ўзбекистонда қуввати 65 мегаватт бўлган 1 минг 185 та микро ГЭС барпо этилиши белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти микро ГЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг