Тошкент вилоятида аварияга учраган юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
23 Август 5109 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида юк автомобили йўл четида турган Cobalt’га бориб урулиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсилиги бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ бугун, 23 август куни соат таҳминан 07:00 ларда содир бўлган. Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 4-километрида Howo русумли махсус жихозланган цемент ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўҳтаб турган Cobalt автомобилига бориб урилган. Шундан сўнг, Cobalt ағдарилиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида махсус жихозланган цемент ташувчи юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Шунингдек, йўл четида ҳаракатсиз турган Cobalt автомобилида бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида бирваракайига 10 та машина ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси