Тошкент вилоятида аёлини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди
3-саҳифа
−
04 Июль 8694 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 23 ёшли келин овсини, қайнонаси ва эри томонидан ваҳшийларча калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёлни калтаклаган турмуш ўртоғига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро К.Г. ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ш.У. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. У олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонанинг ўзида вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 8-қисми “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 71 ёшли аёл ўз уйида пичоқлаб ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси