Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг сайёр солиқ текширувлари бўлими катта инспектори 5 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, катта инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи, боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилаётган сайёр солиқ текширувини ижобий ҳал қилиб, 1 йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмаслик эвазига хўжалик раҳбаридан 5 минг доллар миқдорида пора талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспектори ўз ҳаракатлари қонунга хилоф эканини билгани ҳолда, ушбу пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ бошқармаси пора олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг