Тошкентда ҳайит куни жамоат транспорти 1 соат олдин иш бошлайди
Жамият
−
25 Май 1148 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 май куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан ҳаракатни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари 27 май куни метро ва автобусларда соат 04:00 дан ҳаракатлана олади.
“Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 04:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди”, дейилади хабарда.
Йўлларда тирбандликларни олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқаролардан Қурбон ҳайити намозига ташриф буюришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май куни нишонлангани ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2026 йилнинг 28 май – пайшанба, 29 май – жума кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 май – шанба куни ҳам таътил қилиб белгиланганди.
Live
Барчаси