Тошкентда 4 та машина ўртасида катта авария бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида тўрт машина ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 25 январь куни соат 10:40 да туманнинг Аҳмад Дониш кўчасида Malibu-1, Nexia-3, Onix ва Damas русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia-2, Nexia-3 ҳамда BYD машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент авария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг