Тошкентда “ақлли” светофорлар ўрнатилмоқда
Жамият
−
09 Март 5166 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга қаратилган ишлар режа асосда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан Буюк ипак йўли ҳамда Фарғона йўли кўчаларида фрезалаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб 3 та чорраҳада “ақлли” светофорларни ўрнатиш учун ер қазиш, асфальт кесиш ва кабель ўтказиш ишлари бошланган.
Буюк ипак йўли кўчасидаги “Салом чойхонаси” автобус бекатини янгилаш мақсадида унинг пойдевор қисми таъмирланган.
Себзор кўчасида ҳам асфальтлаш ишлари давом эттирилиб, кўчанинг Абдулла Қодирий ва Нурафшон кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида режа асосида фрезалаш ҳамда асфальтлаш ишлари якунланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февраль куни махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказилган ва унда Президент Админстрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этган. Унда “ақлли” светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича белгиланган ишлар бошланиши ҳақида айтилганди.