Тошкентда Lacetti ёниб кул бўлди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 3585 1 дақиқа
Бугун, 21 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “авария”га учраган Lacetti ёниб кул бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсилиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 00:10 да Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида Lacetti ва Cobalt автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг, Lacetti автомашинасида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа содир бўлган жойга 00:22 да етиб бориб, ёнғин соат 00:29 да ўчирилган.
Бошқарма айнан ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқлигини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги газ “заправка”лардан бирида метан қуйиш жараёнида Damas ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси