Тошкентда ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар сони 174 та экани айтилди
3-саҳифа
−
27 Октябрь 3719 2 дақиқа
Аввалроқ, Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев Тошкентнинг Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани ҳақида айтганди. Кесиб ташланган дарахтлар сони 144 та эмас, 174 тани ташкил этади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланган. Экология инспектори томонидан ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан ўз назоратига олган, атроф-муҳитга зарар етказган айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилади. Шунингдек, келгусида шаҳар ҳудудида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борилиши таъкидланди.
Маълумотларга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.
Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.
Кушербаев айтган гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу дарахтлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг ўсиб турган дарахтлар ўрнига бошқа дарахтлар экиш тўғрисидаги топшириғига асосан, ободонлаштириш бошқармаси томонидан тунги вақтда кесиб ташланган. Бу Президент фармонига асосан жорий этилган мораторий талабларига зид ҳисобланади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь