Тошкентда Orlando ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
03 Май 5836 1 дақиқа
Бугун, 3 май куни Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:52 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар тушган. Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 11:58 да етиб борганида, ёнғин ҳайдовчи томонидан автомобилда мавжуд ўт ўчиргич билан ўчирилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган BYD ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси