Тошкентда прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Учтепа туманининг прокурор ёрдамчиси пора билан қўлган тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда 2025 йилнинг сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, ҳозирда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганлигини рўкач қилиб, ундан 15 минг АҚШ доллари сўраган. Келишилган пулларни ўзига тегишли автомашинада олиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур прокурор ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора Учтепа прокурор ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг