Тошкентда Тожикистондан наркотик олиб келган 2 киши қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
10 Октябрь 3301 2 дақиқа
Фарғона вилоятида хонадонида умумий қиймати 412 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаган, шунингдек, Тошкент шаҳрида машинасида 967 гр бўлган “гашиш” олиб кетаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситасининг айланмасига чек қўйилган.
Жумладан, Юнусобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг салон қисмида соф оғирлиги 967 гр бўлган “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги ҳисобланган 1985 йилда туғилган фуқародан ҳам 1 кг 992 гр “гашиш” моддаси олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 246-моддаси (Контрабанда )2-қисми ва 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ички ишлар ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, унда 1956 йилда туғилган шахсга тегишли 6880 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Келгусида Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган бўлиб, умумий қиймати 412 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқда хонадонида наркотик ва қурол сақлаган ака-укалар ушланганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь