Тошкентда янги уйлар ва ижара нархи ошди

Жамият

image

2025 йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра кўчмас мулк бозорида йиллик динамика барқарор ўсишни сақлаб турибди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтирилган.

Республика бўйича уй-жой олди-сотди шартномалари сони 24,2 мингтани ташкил этди, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан битимлар сони 13,7 фоизга ошди.

Энг юқори йиллик ўсиш Сирдарё вилоятида (+35,6 фоиз), Бухоро вилоятида (+20,2 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (+31,2 фоиз) қайд этилди.

2025 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон бўйлаб жами 75,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ва жорий йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 11 фоизга кўпдир.

Энг катта ўсиши Бухоро вилояти (+27,3 фоиз), Сирдарё вилояти (+24,9 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (+19,9 фоиз) кузатилди.

Иккиламчи ва бирламчи бозорлар

Республика миқёсида сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.

Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё (+19 фоиз), Сирдарё (+15,8 фоиз) ва Жиззах (+14,5 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.

Иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилди. Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробод, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этди.

Ижара бозори

Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархи бир кв.м учун ўртача 8,5 долларни ташкил этди. Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан пойтахтдаги ижара нархлари 1,4 фоизга ошган. Энг катта ўсиш Юнусобод, Олмазор ва Миробод туманларида қайд этилди ва ўртача 4,4 фоизни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент уй-жой ижара нархи кўчмас мулк бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг