Тошкентда юриб кетаётган Tracker’дан 2 яшар бола тушиб қолди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 13 январь куни Тошкент шаҳар Мустақиллик шоҳ кўчасида Tracker-2 русумли автомашинанинг орқа эшигидан ёш бола тушиб қолди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:05 ларда Мустақиллик шоҳ кўчасида 2000 йилда туғилган М.М. Tracker-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётганида, унинг 2024 йилда туғилган фарзанди М.М. автомашина салонининг орқа ўриндиғидан эшик очилиб кетгани сабабли йиқилиб тушган.

Шу йўналиш бўйлаб ушбу автомашина орқасидан ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомашина ҳайдовчисининг ҳушёрлиги сабабли мудҳиш ЙТҲнинг олди олинган. Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Қувонов зудлик билан воқеа жойига борган. У ёш болани йўлнинг қатнов қисмида қўлида кўтариб олиб, тан жароҳат аломатлари бўлмагани сабабли отаси М.М.га топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳрида бобоси боғчага олиб кетаётган 4 ёшли қизча юриб кетаётган машинадан тушиб қолган эди. Ҳодиса оқибатида қизчага жароҳат этмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг