Тошкентдаги “Аския” бозори вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида жойлашган “Аския” деҳқон бозорида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани сабабли бозор фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтдаги қатор бозорлар ва савдо объектларида давлат ёнғин назорати доирасида текширувлар ўтказилган. Назорат тадбирлари чоғида бир нечта ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Хусусан, Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозорида аниқланган камчиликлар бозорнинг умумий ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаслигини кўрсатган. Шу сабабли объект электр таъминотидан узилиб, унинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Қолаверса, текширувлар давомида Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз” деҳқон бозори, Бектемир туманидаги Мидстрой сервис МЧЖ, “Қўйлиқ” қурилиш бозори, Чилонзор туманидаги Tashkent trade center МЧЖ, “Абу Сахий” бозори ҳамда Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг айрим ҳудудларида ҳам қоидабузарликлар аниқланган. Ушбу объектларда камчилик кузатилган жойлар электр энергиясидан вақтинча ажратилган.

Бундан ташқари, “Ўрикзор” савдо комплексининг тўққизта блоки ҳам вақтинча электр таъминотисиз қолдирилган.

ФВВ маълумотига кўра, аниқланган барча камчиликлар бартараф этилганидан кейин электр таъминоти қайта тикланади ва объектлар фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган қурилиш бозорининг (Строй город) 2-блокида фаолият вақтинча тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўрикзор Аския “Фарҳод” деҳқон бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг