Тошкентдаги корхонада ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 12 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ҳудудидаги чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 18:18 да Мирзо Улуғбек тумани Жасорат кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:25 да етиб бориб, 18:41 да қуршаб олинган ва соат 18:49 да батамом ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг