Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум бир қисми вақтинчага ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тумандаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Фозилтепа кўчаси кесишмасидан Бешқайрағоч кўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисмида кеча, 27 ноябрь соат 22:00 дан 1 декабрь соат 22:00 гача бир томонлама ҳаракат вақтинча чекланади.

“Ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштиришларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг айнан шу қисми таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Учтепа Кичик ҳалқа автомобиль йўли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг