Тошкентдан Дубай ва Шарм-эль-Шайхга парвоз вақтлари ўзгарди

Олам

image

Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли жорий йилнинг 15 июнь кунидан 30 июнигача Тошкент – Дубай ва Тошкент – Шарм-эль-Шайх йўналишларидаги рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабар берди. 

Унга кўра, HY333/334 рейслари:

  • Тошкентдан учиш – 07:35, Дубайга етиб бориш – 11:00
  • Дубайдан учиш – 12:30, Тошкентга етиб келиш – 17:30

HY341/342 рейслари (сешанба кунлари):

  • Тошкентдан учиш – 08:50, Шарм-эл-Шайхга етиб бориш – 13:20
  • Шарм-эль-Шайхдан учиш – 14:50, Тошкентга етиб келиш – 22:30

HY341/342 рейслари (чоршанба ва якшанба кунлари):

  • Тошкентдан учиш – 08:35, Шарм-эл-Шайхга етиб бориш – 13:05
  • Шарм-эль-Шайхдан учиш – 14:35, Тошкентга етиб келиш – 22:15 қилиб белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, авввалроқ Исроилнинг Тель-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли жорий йилнинг 16 июнидан 30 июнигача Тошкент – Тель-Авив– Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди. Қолаверса, Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги Бен-Гурион аэропорти ва минтақа ҳаво маконининг вақтинча ёпилиши муносабати билан жорий йилнинг 15 июнь куни амалга оширилиши керак бўлган 9S 501/502 Самарқанд-Тель-Авив рейси бекор қилинганди. Шунингдек, Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Тошкентдан учиши керак бўлган бир нечта рейслар бекор қилинганди. Булар “Flydubai” авиакомпаниясининг Дубай - Тошкент - Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари, “Air Arabia” авиакомпаниясининг Шаржа - Тошкент - Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари ҳамда “Asia Union” авиакомпаниясининг Тошкент - Мадина - Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Шарм-эль-Шайх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг