Тошкентнинг 5 та туманида қисқа блэкаут содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг 5 туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 12:41 да Тошкент иссиқлик электр станциясидаги трансформаторда носозлик бўлган. Бунинг оқибатида Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилган.  

Билдирилишича, соат 13:01 да ушбу носозлик бартараф этилиб, 13:22 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган.

“Келтирилган ноқулайликлар учун  истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ электр билан боғлиқ муаммолар сабабли Тошкент метрополитени фаолиятида узилиш кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр Тошкент блэкаут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг