“Тоттенхэм” мураббийи тайинланганидан бир ой ўтмай ишдан бўшатилиши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси раҳбарияти жамоа бош мураббийи Игор Тудорни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Хорватиялик мутахассис жорий йилнинг 14 февраль куни жамоани қабул қилиб олганидан буён учта ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида мағлубиятга учради. Лондон клуби “Арсенал” га 1:4, “Фулхэм”га 1:2 ва “Кристал Пэлас”га 1:3 ҳисобида ютқазди. Ушбу учрашувларда тўплар нисбати 3:9 ни ташкил этмоқда.

Клуб раҳбарияти жамоанинг натижалари ҳамда Англия Премьер-лигасидан тушиб кетиш хавфи ортиб бораётганидан хавотирда. Сўнгги мағлубият эса “шпорлар” раҳбарияти орасидаги хавотирни янада кучайтирган.

Шунингдек, клуб янги мавсумдан бошлаб Роберто Де Зерби билан ҳамкорлик қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқаётгани айтилмоқда. Агар жамоа Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолса, ушбу вариант муҳокама қилиниши мумкин.

Маълумот учун, Де Зерби жорий йилнинг февраль ойида “Марсель”ни тарк этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Премьер-лига “Тоттенхэм” Игор Тудор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг