Тожикистонда Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича форум ўтказилади

Олам

image

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ховар” хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур форум Тожикистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон стратегик тадқиқотлар институтлари вакиллари, шунингдек, Тожикистоннинг турли вазирлик ва идоралари вакиллари, хавфсизлик масалалари бўйича тадқиқотчилар ва экспертлар иштирок этади.

Форум дастурига ялпи мажлислар, давра суҳбатлари ва экспертлар муҳокамалари киритилган бўлиб, улар давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни мувофиқлаштиришга қаратилган. 

Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиёдаги замонавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда уларнинг яқин истиқболдаги ривожланиши бўйича фикр алмашишдан иборат. Форум давомида хавфсизлик соҳасидаги эҳтимолий ва потенциал таҳдидлар ҳамда имкониятлар кўриб чиқилади, шунингдек, минтақавий хавфсизликка таъсир этувчи трансрегионал омиллар аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг октябрь ойида Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашиб, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тожикистон Ўзбекистон Қирғизистон Туркманистон форум хавфсизлик Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг