Тожикистонда Президентга янги қароргоҳ қурилиши бошланди

Олам

image

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида “Тожикистон Республикаси Давлат раҳбари қароргоҳи” давлат муассасаси учун янги бино қурилиши расман бошланди. Бу ҳақда Сўғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Вилоят ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва жамоатчилик вакиллари иштирокида пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳага кўра, янги бино ертўла ва ерусти –  тўртта қаватдан иборат бўлади. Ертўлада автотураргоҳ, ҳожатхоналар, техник ва коммунал жойлар бўлади.

Юқори қаватларда Миллат етакчиси музейи, кўп тармоқли заллар, анжуманлар зали, мажлислар заллари, матбуот анжуманлари зали, меҳмонхона ва бошқа зарур объектлар жойлашади.

Лойиҳа Душанбе шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармасининг “Ягона дарча, мониторинг ва шаҳарсозлик кадастри” маркази томонидан ишлаб чиқилган. Буюртмачилар Сўғд вилояти ижроия ҳокимияти ва “Евростройсервис” қурилиш компанияси эди.

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон учун янги қароргоҳ қуриш 2024 йилда режалаштирилган эди. Янги бино Тожикистон Президентининг ҳозирги қароргоҳи билан бир жойда жойлашган бўлиб, эскиси бузилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўзининг туғилган жойи – Данғарага ташриф буюрганди. У Тожикистон давлат тиббиёт университетининг Хатлон шаҳридаги бир нечта муассасалари ва иккита янги ўқув биносининг очилишида иштирок этганди. Унинг иштирокида янги 1-мактаб ҳам очилганди ва мактабга Президент Имомали Раҳмон номи берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Имомали Раҳмон Сўғд вилояти Президент қароргоҳи Ражаббой Аҳмадзода Хўжанд шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг