Тожикистондан 100 кг наркотик олиб кирганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинган 100 килограммдан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 шахс 79 килограмм 358 грамм “опий” моддасини Тожикистондан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйганликлари аниқланган ва ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, кўрсатма асосида муқаддам дала майдонига яшириб қўйилган 1 килограмм 953 грамм “метамфетамин” синтетик наркотик моддаси ҳам олинган.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1994 ва 1997 йилларда туғилган 2 шахс ва Тожикистоннинг Турсунзода туманида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқароси давлат чегарасини бузган ҳолда, 30 килограмм 357 грамм “опий” моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган.

Аниқланишича, улар тожикистонлик наркосавдогарга тегишли ушбу моддаларни маълум бир ҳақ эвазига белгиланган манзилга етказиб беришлари керак бўлган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситасининг буюртмачиси ҳисобланган, Денов шаҳрида яшовчи шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 246- (контрабанда) ва 273-моддалари (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Тожикистон опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг