Трамп айрим божларни бекор қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 200 дан ортиқ маҳсулотларга, жумладан, қаҳва, мол гўшти, банан ва апельсин шарбатига жорий этган оширилган божларни бекор қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бу қарор АҚШ аҳолиси орасида озиқ-овқат нархининг ошаётгани туфайли кучайган хавотирлар фонида қабул қилинган. Божларнинг бекор қилиниши Трамп сиёсатидаги кескин бурилиш бўлиб, у узоқ вақт давомида ўзи жорий қилган тарифлар инфляцияга ҳисса қўшмаслигини таъкидлаб келганди.

14 ноябрь куни АҚШ Президенти самолёт бортида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, божлар “баъзи ҳолларда” нархлар ўсишига олиб келиши мумкинлигини тан олди. Бироқ Трампнинг таъкидлашича, АҚШда “деярли инфляция йўқ”.

Ўз навбатида, Оқ уй раҳбари оширилган божлардан тушган маблағ ҳисобидан кейинги йил кам ёки ўрта даромадли ҳар бир америкаликка 2000 доллардан тўлаш ниятида эканини қайд этди.

Истеъмол нархлари индекси маълумотларига кўра, йил давомида АҚШда стейк нархи деярли 17 фоизга, қийма нархи эса 13 фоизга ошган. Банан нархи тахминан 7 фоизга, помидорники эса 1 фоизга ошган. Америкаликлар истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий баҳоси сентябрь ойида 2,7 фоизга кўтарилди.

Ноябрь ойи бошида демократлар учта муҳим ҳудуд: Нью-Йорк мэрлиги, Нью-Жерси ва Виржиния штатлари губернаторлиги сайловларида ғалаба қозонди. “Reuters” баҳосига кўра, бу демократларнинг Трампнинг Оқ уйга қайтганидан кейинги илк йирик муваффақияти бўлиб, яшаш нархининг ошиши сабаб аҳоли ҳис қилаётган ишончсизлиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитой товарларига бож ставкасини икки баравар камайтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп бож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг