Трамп КХДРга халқаро ёрдамни тиклашни маъқулламоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Шимолий Кореяга (КХДР) халқаро гуманитар ёрдамни тасдиқлашга қўйилган чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Қайд этилишича, гап БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан санкциялар қўмитасида гуманитар юклар учун бериладиган санксион истисноларни блокдан чиқариш ҳақида бормоқда. Бир неча ой давомида АҚШ гуманитар таъминот мақсадсиз ишлатилиши мумкинлигидан хавотир билдириб, рухсатномалар берилишини музлатиб келган. Нашр маълумотларига кўра, энди Вашингтон барча чекловларни бекор қилиш ниятида, бу эса халқаро ёрдам йўлини очади.

Қарор КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Россия ва Хитой билан алоқалари чуқурлашиб бораётган бир пайтда қабул қилингани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, гуманитар ёрдамнининг қайта йўлга қўйилиши Пхенян ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар яхшиланишини англатмайди.

WSJ маълумотларига кўра, Ким Чен Ин сўнгги йилларда Трампнинг ташаббусларига ва ўтган йили Жанубий Корея Президенти этиб сайланган, кореялараро муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлган Ли Чже Мённинг саъй-ҳаракатларига қарамай, АҚШ ёки Жанубий Корея билан мулоқотга қизиқиш билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро Амнистия ташкилоти Шимолий Кореяда Жанубий Корея телевидениесини томоша қилган фуқаролар қаттиқ жазоларга дуч келаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп КХДР гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг