Трамп Лулани Ғазо Тинчлик кенгашига қўшилишга таклиф қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Бразилия етакчиси Луис Инасиу Лула да Сильвани Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига қўшилишга таклиф қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, CNN Brasil хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, тегишли таклифнома АҚШнинг Вашингтондаги элчихонаси орқали бевосита Бразилия Президентига юборилган.

“Мактуб жума куни (16 январь) тушдан кейин АҚШ пойтахти Вашингтондаги Бразилия элчихонаси орқали бевосита Лула номига юборилган ва Итамаратига йўналтирилган. Ҳозирча ижро ҳокимияти раҳбари Дональд Трампнинг таклифини қабул қиладими ёки йўқми бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейилади хабарда.

Бунгача Трамп Ғазо бўйича Тинчлик кенгаши тузилаётганини маълум қилган ва яқин орада унинг тўлиқ таркибини эълон қилишини ваъда қилган эди. Ҳозирча кенгаш таркибига АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, куёви ва инвестор Жаред Кушнер, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр, Жаҳон банки раҳбари Ажай Банга ҳамда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Роберт Гебриэль киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Ғазо секторини тиклаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўладиган Тинчлик кенгашининг таъсисчиларидан бири бўлишга таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ғазо Тинчлик кенгаши Луис Инасиу Лула да Сильва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг