Трамп Си Цзиньпиннинг ҳузурига боради
Олам
−
11 Май 2407 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 13–15 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ Президенти Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифига биноан Хитойга ташриф буюради.
Оқ уй ҳам Трампнинг 14–15 май кунлари Хитойга боришини маълум қилган. Бу унинг 2017 йилдан бери Хитойга амалга ошираётган илк ташрифи бўлади.
Апрель ойида Трамп ва Си Цзиньпин Эронга қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилган эди. Ўшанда Трамп Хитой раҳбаридан “ажойиб мактуб” олганини айтган.
Бундан олдин Трамп, агар Пекин Теҳронга ёрдам беришда давом этса, АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча 50 фоизлик бож жорий қилишини айтган эди. Хитой эса ўз навбатида ҳеч қачон можаро томонларининг бирига ҳам қурол етказиб бермаганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И эронлик мавқедоши Аббос Ароқчи билан музокаралар чоғида Ҳормуз бўғозини имкон қадар тезроқ қайта очишга чақирганди.
Live
Барчаси