Трамп “Тинчлик кенгаши”га таклиф қилган 50 та давлатнинг рўйхати очиқланди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Ғазодаги можародан кейинги тартибга солиш бўйича “Тинчлик кенгаши”га таклиф этилган 50 нафар иштирокчи ошкор этилди. Тегишли рўйхатни “Bloomberg” эълон қилди.

Мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати:

  1. Албания;
  2. Аргентина;
  3. Австралия;
  4. Австрия;
  5. Баҳрайн;
  6. Беларусь;
  7. Бразилия;
  8. Канада;
  9. Кипр;
  10. Миср;
  11. Европа комиссияси;
  12. Финляндия;
  13. Франция;
  14. Германия;
  15. Греция;
  16. Венгрия;
  17. Ҳиндистон;
  18. Индонезия;
  19. Ирландия;
  20. Исроил;
  21. Италия;
  22. Япония;
  23. Иордания;
  24. Қозоғистон;
  25. Марокаш;
  26. Нидерландия;
  27. Янги Зеландия;
  28. Норвегия;
  29. Уммон;
  30. Покистон;
  31. Парагвай;
  32. Польша;
  33. Португалия;
  34. Қатар;
  35. Руминия;
  36. Россия;
  37. Саудия Арабистони;
  38. Сингапур;
  39. Словения;
  40. Жанубий Корея;
  41. Испания;
  42. Швеция;
  43. Швейцария;
  44. Таиланд;
  45. Туркия;
  46. Бирлашган Араб Амирликлари;
  47. Буюк Британия;
  48. Украина;
  49. Ўзбекистон;
  50. Вьетнам.

Шу билан бирга, Хитой ТИВ ҳам Трамп Хитойни  Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга таклиф қилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тинчлик кенгаши” уставини имзолаш маросими жорий йилнинг 22 январь куни Давосда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Низом лойиҳасига кўра, Трамп органнинг биринчи раиси бўлади ва янги аъзоларни таклиф қилиш бўйича қарорларни шахсан ўзи қабул қилади. Ташкилотнинг доимий аъзоси мақомини олиш учун АҚШ маъмурияти давлатлардан биринчи йил давомида камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бадал тўлашни талаб қилади. 

“Bloomberg”нинг қайд этишича, бундай молиявий шароит кўплаб жаҳон етакчиларини ҳайратда қолдирди ва кескин танқидларга сабаб бўлди. Дастлаб кенгаш Ғазо секторини тиклашни назорат қилиш учун ташкил этилган бўлса-да, Низом матни БМТга муқобил бўлиши мумкин бўлган ташаббуснинг кенгроқ ва глобал амбицияларини кўрсатади. Баъзи таклиф қилинган томонлар Трамп раис сифатида янги тузилма маблағлари устидан ягона назоратни қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг