Трамп: Ўзбекистонда пул кўп, Мирзиёев эса буюк лидер

Олам

23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув БМТ бош қароргоҳида, ташкилот Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Трамп: Катта раҳмат. Ўзбекистон Президенти билан бирга бўлиш улкан шараф. Уни жуда ҳурмат қиламан. У узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда. Кўп йиллар, тўғрими? Тахминан 15-16 йил бўлди. Бу ҳам анчагина вақт. Бирор одам мамлакатни шунча муддат бошқара олиши учун ягона сабаб – жуда ақлли ва малакаси баланд бўлиши керак. Биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат. Биласизларми, у турли АҚШ маҳсулотларини сотиб олди. Уларнинг маблағлари етарли. Уларнинг нефти ҳам кўп, пули ҳам кўп. Одатда, нефть пул билан яхши чиқишади. Лекин улар мамлакат сифатида жуда яхши натижаларга эришган ва у ҳақиқатдан ҳам буюк етакчи. Сиз билан яна бирга бўлаётганим катта шараф. Раҳмат.

Мирзиёев: Раҳмат. Биринчидан, ҳурматли жаноб Президент, айтганингизни қилганингиз учун ташаккур. Сиз бугун учрашамиз дегандингиз ва мана, учрашяпмиз. Сизга бунинг учун ташаккур.

Сизни бугун эрталаб БМТ сессиясидаги чуқур маъноли чиқишингиз билан табриклайман. Бу феноменал эди. Барча масалаларга нуқта қўйдингиз.

Албатта, сиз билан телефон суҳбатида гаплашган нарсаларимизнинг ҳаммаси амалга ошмоқда. Сизни яна бир бор дунёда 7 та низога якун ясаганингиз билан табриклашни хоҳлайман. Айниқса, бизнинг минтақамиз учун энг муҳими – Озарбайжон ва Арманистон орасидаги низога ечим топдингиз. Мен яна бир бор такрорлайман, Нобель мукофотига сиздан кўра лойиқроқ одам йўқ. Биз буни айтганмиз ва айтамиз.

Биз келишган ҳамма масалалар амалга ошмоқда ва амалга ошади. Бизнинг диалогимиз давом этишини хоҳлайман. Сиз билан бирга олдинга илгари суриладиган дастур учун ҳам ташаккур.

Трамп: Катта раҳмат, биласизми, Президент тахминан 5 дақиқадан сўнг нутқ сўзлайди. У минбарда бўлиши керак. Мен уни томоша қилишни хоҳлайман. Шунинг учун, балки хоҳласангиз, озроқ савол сўрашингиз мумкин. Яхши ва тез. 

Журналист: Жаноб Президент, сизга суиқасд қилишга уринган одам – Рян Руз судланди ва айбдор деб топилди. Сизнинг бу ҳақдаги муносабатингиз қандай?

Трамп: Мен Пэм Бонди ва Тодд Блэк ҳамда уларнинг жамоаси томонидан эришилган адолат ва масала ҳал қилингани учун жуда миннатдорман.

Бу ҳақиқатан ҳам яхши ҳал қилинди ва бу жуда муҳим эди. Сиз бундай нарсаларга йўл қўя олмайсиз. Мен билан бўладими, Президент биланми, ёки оддий одам биланми – сиз бунга йўл қўя олмайсиз. Шундай қилиб, адолат қарор топди ва биз нима бўлишини кўрамиз.

Лекин мен ҳакам ва ҳайъатни ҳамда бу борадаги барчани жуда қадрлайман. Иш жуда профессионал тарзда ҳал қилинди. Бу катта шараф.

Журналист: Жаноб Президент, сиз бугун тушда Ғазо бўйича уруш режасини муҳокама қилиш учун мусулмон ва араб етакчилари билан учрашяпсиз. Бу ҳақда бизга бирор нарса айта оласизми?

Трамп: Бу катта учрашув бўлади, жуда муҳим учрашув. Лекин ҳозир ҳам муҳим учрашув ўтказаяпман. Чунки у бизнинг миллиард долларлик жиҳозларимизни сотиб олади. Биз дунёдаги энг зўр жиҳозларни ишлаб чиқарамиз. Биз улар сиз учун мукаммал бўлишига ишонч ҳосил қиламиз.

Журналист: Жаноб Президент, Ўзбекистон билан қўшимча келишувлар борми?

Трамп: Биз бир неча катта нарсалар ҳақида гаплашяпмиз. У бугун ва ўтган бир неча кун давомида бир неча йирик ишларни қилди. Бизнинг алоқаларимиз яхши. Биз олдин ҳам учрашганмиз ва алоқаларимиз жуда ажойиб. У жуда ҳурматли одам ва яхши етакчи. Қани, кўрайликчи.

Мирзиёев: Америка билан 2018 йилда 19,4 миллиард доллар шартнома имзоланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 105 миллиард долларга етди.

Трамп: 105 миллиард. Бу ёмон эмас. 5 дақиқалик учрашувга арзийди, шундайми? Қўшиласизми? Қаранг қандай чиройли барча турдаги тракторлар. 105 миллиард доллар.

Яхши, 2018 йилдан 2024 йилгача у 19,4 миллиард долларлик, ҳозир эса 105 миллиард долларлик харид қиляпти. Бу улкан шараф.

Биласизми, мен у билан кам учрашдим деб ўйлайман. Агар у харидларни 105 миллионлик қиладиган бўлса, мен у билан 15–20 марта учрашаман. Бу жуда ажойиб.

Боринг ва ажойиб нутқ қилинг. Раҳмат. Бу катта шараф. Сиз ажойиб инсонсиз.

Мирзиёев: Раҳмат. Барибир сизни Ўзбекистонда кутаман. Биринчи ташриф бўлиши керак. Сиз менга биринчи бор Самарқандга боришга ваъда қилгансиз.

Трамп: Мен уни яхши кўраман. Мен амалга ошириш ҳақида ўйлаяпман. Ҳақиқатан ҳам ажойиб операция, ажойиб одамлар гуруҳи, жуда ақлли мамлакат ва улар жуда яхши иш қилдилар ва мен Американинг маҳсулотларини харид қилганингиз учун миннатдорман. Раҳмат. Биз сиз учун у ерда бўламиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг