Трамп Вэнсга васиятнома қолдирди
Олам
−
10:29 2686 2 дақиқа
АҚШ етакчиси Дональд Трамп агар у суиқасд оқибатида ҳалок бўлса, АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнсга ҳокимиятни қабул қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар қолдирди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Себастьян Горка “New York Post”га берган интервьюсида сўз очган.
Таъкидланишича, Трамп агар Хитой ёки бошқа душман кучлар уни йўқ қилган тақдирда, ҳокимият алмашинуви бўйича қатъий протоколлар мавжуд эканини билдирган.
“Агар Президентга бирор нарса бўлса, иш столининг тортмасида вице-президент номига ёзилган мактуб сақланади”, деган Горка.
Трамп “NewsNation” телеканалига берган интервьюсида суиқасд қилган давлатнинг “кулини кўкка совурилиши”ни айтган.
“Агар менга суиқасд қилинса ёки ўлдирилсам, АҚШ бунга жавобан ўша давлатни вайрон қилиши ҳақида кўрсатма қолдирдим”, деган Трамп.
Горканинг айтишича, агар Хитой ёки бошқа душман томон уни йўқ қилишга муваффақ бўлса, ҳокимиятни топшириш бўйича махсус тартиб ва қоидалар ишга туширилади.
“Балки улар буни айнан у ерда қилмас. Кимдир менга айтди: улар ҳавога шундай нарса чиқариши мумкинки, президент 30 кундан кейин касал бўлиб қолади. Мен улар бундай иш қилади деб умуман қўрқмайман. Президент менинг баҳолашимча жуда хавфсиз”, деган Горка.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекинда музокараларни бошлагани хабар қилинганди.
Live
Барчаси