Трамп Жейк Пол ва Ҳабиб ўртасидаги жангни кўрмоқчи

Спорт

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп блогер Жейк Пол ва собиқ мағлубиятсиз UFC енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жангни кўришни исташини билдирди. Бу ҳақда Президент Жейк Пол билан учрашув давомида маълум қилди.

Пол Трамп билан суҳбат давомида ўзини аралаш жанг санъати (ММА) майдонида синаб кўришга тайёр эканлигини айтган ва Президентдан кимни рақиб сифатида кўришни хоҳлашини сўраган.

Трамп эса бунга жавобан Ҳабиб дея жавоб берган. Шундан сўнг Пол бу жангга тайёрлигини маълум қилган.

29 ёшли Пол профессионал боксда 12 та ғалаба ва 2 та мағлубиятга эга. У собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон, шунингдек собиқ UFC жангчилари Андерсон Силва, Нейт Диас, Тайрон Вудли, Бен Аскрен ва Майк Перрини мағлуб этган. Шу билан бирга, у 2023 йил февраль ойида Томми Фьюрига ва 2025 йил декабрь ойида Энтони Жошуага ютқизган.

Ҳабиб Нурмагомедов 37 ёшда. У 2020 йил октябрь ойида америкалик Жастин Гетжи устидан ғалаба қозонганидан сўнг нафақага чиққан. Ҳабиб нафақага мағлубиятсиз чиқди – 29 та ғалаба ва 3 та UFC чемпионлик унвонини ҳимоя қилган. Кейинчалик Нурмагомедов мураббийлик фаолиятини бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ҳабиб Нурмагомедов Жейк Пол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг