Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги махфий ҳужжатлар топилди – ФҚБ
Олам
−
31 Июль 9431 3 дақиқа
АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Кэш Пател Президент Дональд Трампнинг 2016 йилги сайловлар муносабати билан Россия билан алоқалари бўйича терговга доир махфий ҳужжатлар тўпламини топганини даъво қилмоқда.
Унинг айтишича, ҳужжатлар ФҚБнинг махфий хонасида – аввал номаълум бўлган махфий маълумот объекти (SCIF)6да бир нечта “ёқиб юбориш учун мўлжалланган қопларда” сақланган.
Июнь ойида Пател Жо Роганнинг подкастида хонада “ҳеч ким кўрмаган ва эшитмаган” ҳужжатлар ва қаттиқ дисклар борлигини айтди.
Ҳужжатлар топилгани ҳақида кеча, 30 июль “Fox News” телеканали ҳам манбаларига таяниб хабар берди. Уларнинг версиясига кўра, ҳужжатлардан бири АҚШнинг собиқ махсус маслаҳатчиси Жон Дуремнинг ҳисоботига махфий илова бўлиб, у 2023 йилда ФҚБ Трампнинг Россия билан алоқалари бўйича тергов ишида ўзига хос бўлмаган ҳаракат қилганини айтган.
“Охир-оқибат, махфий илованинг чиқарилиши АҚШ ҳукумати ичида Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги жанжални кучайтириш орқали (Ҳиллари) Клинтон сайловолди кампаниясига ёрдам бериш бўйича келишилган режа борлиги ҳақидаги иддаога ишонч бағишлайди”, дейди “Fox News” манбаси.
Қайд этиш жоиз, Руперт Мердокнинг Fox корпорациясига тегишли “Fox News” телеканали Дональд Трампга содиқ ҳисобланади.
Манбаларга кўра, минглаб ҳужжатлар билан тўлдирилган бир нечта куйган сумкалар топилган. Пател ҳужжатларни Сенат суд қўмитаси раиси Чак Граслига топширди.
Аввалроқ, 22 июль куни Трамп АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани хиёнатда айблаган эди. Оқ уй раҳбари АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Тулси Габбарднинг икки ҳафта олдин чоп этилган ҳисоботига ишора қилди.
Габбард Обама ва унинг бош ёрдамчилари Россиянинг 2016 йилги сайловларга таъсир қилиш ҳаракатлари билан боғлиқ “разведка маълумотларини уйдирма ва сиёсатлашган” деган хулосага келди. Унинг сўзларига кўра, Барак Обама ва унинг маъмурияти демократлар мағлуб бўлганидан кейин сайлов инфратузилмасига киберҳужумлар орқали Россиянинг таъсири ҳақида атайлаб уйдирма чиқарган.
“Демак, Россия Дональд Трампни сайланишига ёрдам бергани ҳақидаги сохта разведканинг яратилиши сайловдан бир неча ой олдин қилинган барча олдинги баҳоларга зид эди, бу эса бунинг аксини айтди: Россия АҚШ президенти сайловини бузишга уриниш нияти ҳам, имкони ҳам йўқ эди”, деди Габбард.
Шу фонда Трамп собиқ президент Барак Обаманинг Овал кабинетда ФҚБ ходимлари томонидан қўлига кишанланган ҳолда ҳибсга олингани акс этган сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеони эълон қилди. Шундан сўнг Обамани панжара ортида, Қўшма Штатлардаги маҳбуслар киядиган тўқ сариқ рангли комбинезонда кўрсатишди.
Live
Барчаси