Туриндаги АTP турнирида икки мухлис вафот этди

Спорт

image

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни теннис бўйича Италияда ўтаётган “ATP Finals” мусобақасининг иккинчи кунида фожиали ҳодиса юз берди. Туриндаги “Inalpi Arena”да икки нафар мухлис юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Corriere dello sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 70 ва 78 ёшли эркаклар турли вақтларда юрак хуружига дуч келган. Ҳар иккиси ҳам тезкор тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг шифохонага ётқизилган, бироқ уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълум бўлишича, биринчи ҳолатда 70 ёшли мухлис ўйинлар ўтказиладиган ҳудуд яқинида юрак хуружига учраган. Иккинчи марҳум эса 78 ёшли эркак бўлиб, италиялик Лоренцо Музетти ва америкалик Тейлор Фриц ўртасидаги баҳс вақтида трибунада ҳушини йўқотган.

Расмийларга кўра, воқеаларнинг бир-бирига алоқаси йўқ ва улар турнир жадвалига жиддий таъсир кўрсатмаган. АТP ва Италия Теннис федерацияси (FITP) марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Сербиянинг “Раднички 1923” жамоаси бош мураббийи, 44 ёшли босниялик мутахассис Младен Жижович миллий чемпионат доирасидаги “Младост Лучани”га қарши ўйин давомида юрак хуружидан вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис юрак хуружи ATP Finals

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг