Туркистонда отишма содир бўлди. Қурбон ва яраланганлар бор

Олам

image

Жорий йилнинг 2 ноябрига ўтар кечаси Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Тулкибош туманида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят полиция департаментига таяниб, “Zakon.kz” хабар берди.

Нашрга кўра, 2 ноябрь куни Кўктерек қишлоғида ўқотар қурол ишлатилган қуролли ҳужум содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 17 ёшли йигит ҳалок бўлган, 22 ва 30 ёшли икки киши эса жароҳат олган.

“Воқеа жойига туман полиция бўлими раҳбарияти ҳамда тергов-тезкор гуруҳи зудлик билан етиб борди. Тезкор чора-тадбирлар давомида гумонланувчиларнинг шахси қисқа фурсатда аниқланган. Улардан бири қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан “қотиллик” моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа тафсилотларини тўлиқ аниқлаш ва иккинчи иштирокчининг жойлашувини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Туркистон вилояти полиция департаменти раҳбариятининг алоҳида назоратида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грециянинг Крит оролида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлганди, яна 10 киши жароҳат олганди. Ҳодиса оилавий адоват ортидан содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон отишма Туркистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг