Туркия осмонида яна Эрон баллистик ракетаси уриб туширилди (видео)

Олам

image

Бугун, 9 март куни Эрон томонидан отилиб, Туркия ҳаво ҳудудига кирган баллистик ракета уриб туширилди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги баёнот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ракета Шарқий Ўрта ер денгизида жойлашган НАТО ҳаво ва ракета мудофаа тизимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Баъзи ракета қисмлари Газиантепдаги бўш ерларга тушган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олагналар ёки қурбон бўлганлар йўқ.

“Туркия яхши қўшничилик муносабатларига ва минтақавий барқарорликка катта эътибор беради. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудуди ва ҳаво ҳудудига қарши бўлган ҳар қандай таҳдидга қарши зарур чоралар қатъият билан ва иккиланмасдан кўрилишини яна бир бор таъкидлаймиз. Туркиянинг ушбу огоҳлантиришларига риоя қилиш ҳар бир томоннинг манфаатига хизмат қилишини эслатамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия осмонида Эрондан учирилган баллистик ракета йўқ қилинганди. Шундан сўнг, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён қўшниларидан узр сўради ва ҳужумларни тўхтатишга ваъда берди. Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан эса Туркия осон провакацияга бериладиган мамлакат эмаслигини ва Эронни кескин огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг