Туркия ядровий қуролланиш пойгасига қўшилиши мумкин
Олам
−
10 Февраль 2568 1 дақиқа
Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан минтақада вазият кескинлашса, Анқара ядровий қуролланиш пойгасига қўшилиш эҳтимоли борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 9 февраль куни СNN Turk журналистига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ҳоқон Фиданнинг айтишича, агар минтақадаги бошқа давлатлар ядро қуролига эга бўлса, Туркия бундай жараёндан четда қололмайди. Унинг сўзларига кўра, бу масала умумий стратегик вазият доирасида кўриб чиқилади.
Вазир минтақадаги кучлар мувозанатини издан чиқариши мумкин бўлган ўзгаришлар Туркия манфаатларига зид эканини маълум қилган. Шунингдек, у айрим давлатлар, хусусан, Эрон билан муаммоли муносабатларга эга мамлакатлар ядро қуролини қўлга киритишга интилиши мумкинлигини билдирган.
Ҳоқон Фиданнинг қайд этишича, бундай шароитда Туркия ҳам ўз хоҳишидан қатъи назар, ядро қуролланиш пойгасига қўшилишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ ва Россия иштирокидаги ядро қуролларини назорат қилиш ва қисқартириш бўйича музокараларда қатнашмаслигини маълум қилганди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль