Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
04 Июнь 5892 2 дақиқа
Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май куни 29 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш орқали вафот этгани юзасидан Бош консулхонага маълумот тушган. Шу асосда Туркиянинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда. Марҳуманинг яқинларига жасадни қайтариш ва бошқа консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойи бошида Туркиянинг Сакаря вилоятидаги алюминий заводида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этганди. Ушбу ҳолат бўйича Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ва тиббиёт муассасалари билан зарур процессуал ва консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал этилган, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга юборилган. Ҳозирда мазкур икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда сирли тарзда ўлим топган ўзбекистонлик Нодира Қодировага оид иш қайта тергов қилиниши ҳақида хабар берилганди. Қодирова 2019 йил 23 сентябрда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутат Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида ўлик ҳолда топилган, ҳодиса кўп ўтмай “қурол билан ўз жонига қасд қилиш” сифатида расмийлаштирилган. Бироқ унинг яқинлари томонидан билдирилган тазйиқ ва таҳдидлар ҳақидаги даъволар сабабли иш қайта кўриб чиқилади.
Live
Барчаси