Туркияда яна бир хонанда ҳибсга олинади
Олам
−
18 Февраль 1999 2 дақиқа
Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бош прокуратуранинг наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган машҳурларга қаратилган тергов доирасида 17 киши ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Мазкур тергов доирасида таниқли хонанда Эдис Гўргулуни ҳам ҳибсга олиш буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли Эдис жорий йилнинг 17 февраль куни таътил учун Бразилияга кетган. Хонанда прокуратуранинг ҳибсга олиш қарорига ўзининг Instagram саҳифасида мунсчабат билдирган. У ўз изоҳида Бразилиядаги таътилини ташлаб, Туркияга энг яқин вақтда қайтишини маълум қилган.
“Узоқ вақтдан бери режалаштирган таътилимни ярим йўлда тўхтатиб, иложи борича тезроқ мамлакатимга қайтаман. Ушбу масала бўйича барча расмий жараёнларда зарур бўлган ишларни бажаришга тайёрман. Мазкур масалалар билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен хотиржамман, сиз ҳам хотиржам бўлинг”, деб ёзган у.
Маълумот ўрнида, Эдис Гўргулу 1990 йил 28 ноябрда Лондонда туғилган. Болалигини Измирда ўтказган, ёшлигидан пианино билан шуғулланган ва мусиқага қизиқиши бошланган. Университетда ўқиш учун Истанбулга борган Эдис бир муддат актёрлик қилган, сўнг мусиқий карьерасига эътибор қаратган. 2014 йилда чиқарган “Меники бўл” (“Benim ol”) қўшиғи билан катта шуҳрат қозонган. Кейинчалик “Дудоқ” (“Dudak”), “Кўп-кўп” (“Çок Çок”) ва “Роман” (“Roman”) каби қўшиқлари билан турк-поп мусиқасининг энг машҳур ижрочиларидан бирига айланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Контрабанда, наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган тергов доирасида 17 киши ҳибсга олинганди. Уларнинг орасида бир нечта машҳур номлар ҳам бор.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль