“Тўй қачон?” Жавоҳир ва Бибисоранинг сурати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда
Спорт
−
11 Апрель 44788 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаеванинг бирга тушган сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур суратлар ортидан турли фикрлар билдирилмоқда. Айрим фойдаланувчилар ёшларни қўллаб-қувватлаётган бўлса, бошқалар уларнинг шахсий ҳаётига аралашмасликка чақирмоқда. Кўпчилик эса бу ҳолатни ёшларнинг шахсий танлови сифатида қабул қилиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозимлигини таъкидламоқда.
.jpg)
Маълумот ўрнида, Бибисора Ассаубаева блиц йўналишида уч карра жаҳон чемпиони бўлиб, аёллар ўртасида энг ёш чемпион сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, Синдоров 9 апрель куни Кипрда бўлиб ўтаётган Номзодлар турнирининг 10-турида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳагани мағлуб этди. Шу тариқа у эркаклар ўртасидаги баҳсларда 8 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, ушбу турнирда Бибисора Ассаубаева ҳам иштирок этмоқда у аёллар ўртасидаги баҳсларда 10-турдан сўнг 5 очкога эга ва 5-ўринда бормоқда.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси