UFC енгил вазн чемпиони Иля Топурия суд мажлисида иштирок этди

Спорт

image

Кеча, 7 январь куни енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони, грузин миллатига мансуб испаниялик жангчи Иля Топурия рафиқаси Жоржина Баделл билан ажрашиш масаласи бўйича Испанияда бўлиб ўтган суд мажлисида иштирок этди.

Суд мажлиси Жоржина Баделлнинг қизи билан Майамига сафар қилиш ҳақидаги илтимосига бағишланди. Топурия суд жараёнида рафиқаси ва қизини Майамига жўнатишга қарши эканини маълум қилди.

“Мен бахтлиман, чунки тез орада қизимни яна кўраман. Оилам – менинг энг устувор вазифам” дейди Топурия.

Маълумот учун, Иля Топурия 28 ёшда бўлиб, 2020 йилдан бери UFC'да фаолият олиб боради. У 2024 йилда ярим енгил вазн тоифасида чемпион бўлиб, унвонни бир марта ҳимоя қилган. 2025 йилда эса енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд UFC Иля Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг