Ўқувчиларни Гарвардга тайёрлайдиган халқаро мактаб очилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида этиладиган “Гарвардчилар мактаби” очилади.  Бу ҳақда бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очилди.

Йиғилишда четда ўқиётган ёшларнинг атиги 1 фоизи “Топ-100”даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, “Топ-10” билан “Топ-200”даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.

“Ёшларимиз жуда иқтидорли. Уларни тизимли йўналтириб, олийгоҳ танлашга кўмаклашиб, мақсадли тайёрлашни йўлга қўйсак бўлди, кўрсаткичларимиз каррасига ошади”, деди Президент.

Давлат раҳбари “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди. 

Қайд этилишича, бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.

Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади. Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби олийгоҳларига тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Эл-юрт умиди” жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилиши хабар қилинган эди. Кейинроқ эса ушбу жамғарманинг ижрочи директори лавозимига Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмоилова тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарвардчилар мактаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар