Украина Брянскка ракета зарбаси берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10 Март 6018 1 дақиқа
Бугун, 10 март куни Украина қўшинлари Россиянинг Брянск шаҳрига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, зарба шаҳарнинг Совет туманидаги йирик корхоналардан бирига берилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин бўлган “Mash” канали хабар беришича, Украина Қуролли кучлари мобил қурилмалар учун микросхемалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводлардан бирига Storm Shadow ракетаси билан зарба берган. Ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланган.
Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ёзишича, ҳужумдан кўзланган мақсад “Кремний Эл” заводи бўлган. Портлашдан олдин Брянск вилоятида ракета хавфи эълон қилинган.
Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз шаҳарга ракета зарбаси берилганини тасдиқлаган.
“Афсуски, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор”, деб ёзди мулозим ўз Telegram-каналида.
У бошқа тафсилотларни очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси 480 та дрон ва 29 та ракета билан Украина шаҳарларига ҳужум қилганди. Оқибатда етти киши ҳалок бўлган, улар орасида икки нафар бола (9 ёшли ўғил ва 13 ёшли қиз) ҳамда 65 ёшли аёл бор. Камида 10 киши жароҳатланган.
Live
Барчаси