Ургутда 2 та юк машинаси даҳшатли ЙТҲ содир этди (видео)
3-саҳифа
−
13 Август 11814 1 дақиқа
Кеча, 12 август куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида МАЗ ва MAN русумли юк автомобиллари тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:20 лар атрофида Ургут тумани “Мерганча” маҳалласи йўлида МАЗ русумли юк автомобили ҳайдовчиси ички йўлдан “Камангарон-Мерганча” йўналишида ҳаракатланиб, олдиндан келаётган MAN русумли юк автомашинанинг орқасидан урган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
QALAMPIR.UZ манбасининг билдиришича, юк автомобилларидан бирининг тормози ишламай қолган. Ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилган.
Самарқанд вилояти ЙҲХБ эса ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаганини билдирди. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида юк машинаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида бирваракайига 10 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.